5. Эсланг, Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, нега сизлар мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбари эканлигимни билган ҳолларингизда менга озор берурсизлар?!», деган эди. Бас, қачонки улар (Ҳақ йўлидан) оғишгач, Аллоҳ уларнинг дилларини (ҳидоятдан) оғдириб қўйди. (Зотан), Аллоҳ фосиқ-итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас.
____________________
И з о ҳ. Ушбу икки оят Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг салафлари ҳаётидан келтирилган лавҳалар бўлиб, улар ҳам ўз қавмлари томонидан азийят тортиб, ёлғончи қилинганлари баён этилди ва бу билан Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбарини кофирлар томонидан етадиган озорларга ўз салафлари каби сабр-тоқат қилишга даъват этди. Кейинги оятдаги Аҳмад — пайғамбаримизнинг исмлари бўлиб, Муҳаммад сўзи билан бир ўзакдан чиққандир. У ўзак «ҳамд-мақтов» калимаси бўлиб, Аҳмад — «Парвардигорга кўп ва хўб ҳамд айтгувчи» маъносини ифодаласа, Муҳаммад — «дунё ва Охиратда мақтовга сазовор бўлгувчи», деган мазмунда келади.

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг Расули эканимни билиб туриб яна нима учун менга озор берасиз», деганини эсла. Улар (ҳақдан) бурилган эдилар, Аллоҳ уларнинг қалбини буриб қўйди. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас.
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
وَإِذۡ قَالَ مُوسَىٰ لِقَوۡمِهِۦ يَٰقَوۡمِ لِمَ تُؤۡذُونَنِي وَقَد تَّعۡلَمُونَ أَنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡۖ فَلَمَّا زَاغُوٓاْ أَزَاغَ ٱللَّهُ قُلُوبَهُمۡۚ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡفَٰسِقِينَ
Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг Расули эканимни билиб туриб, яна нима учун менга озор берасиз», деганини эсла. Улар (ҳақдан) бурилган эдилар Аллоҳ уларнинг қалбини буриб қўйди. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас.
Uzbek - Uzbek translation