92. Ва сизлар бир миллат бошқа бир миллатдан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни (бузиб) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни, бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қасамингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз! Албатта, Аллоҳ бу (аҳдга вафо қилишга буюриш) билан сизларни имтиҳон қилур ва албатта, Қиёмат Кунида сизларга ихтилоф қилиб ўтган нарсаларингизни баён қилиб берур.
____________________
И з о ҳ. Маккада бир телба хотин бор бўлиб, у кун бўйи турли нарсаларни тўқир, кечга бориб эса тўқиган нарсаларини бузиб-чуваб ташлар экан. Мазкур оятда биров билан аҳдлашиб, сўнгра аҳдларини бузиб қасамхўрлик қиладиган кимсаларни ўша телбага ташбеҳ қилинмоқда.